Бозорларимизда нарх-наво қандай?

17:16 27 Май 2019 Жамият
476 0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 201йил 26 май ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб“ бозорида қайд этилган – 41 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти

32 000 сўмдан – 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, пойтахтимизнинг “Миробод”, “Фарҳод” ҳамда “Чорсу” бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 32 000 дан 42 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳамда Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан – 14 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 20 000 сўм.

Гуруч

4 000 сўмдан – 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Самарқанд шаҳар “Сиёб” деҳқон бозори ва Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 – 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Қарши шаҳри “Ерқўрғон“ деҳқон бозорида кузатилган – 8 000 – 15 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

7200 сўмдан – 14 000 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги “Фарҳод” деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба“ деҳқон бозорида қайд этилган – 11 000 дан 14 000 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги “Фарҳод” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм олий навли ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх пойтахтимиздаги “Миробод”, “Фарҳод”, “Чорсу” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида қайд этилди 1 750 – 3 350 сўм.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.

Шакар

4 300 сўмдан – 6 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200 сўм.

1 кг шакар учун энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000 сўм.

Тухум

300 сўмдан – 650 сўмгача


Энг арзон нарх пойтахтимизнинг Юнусобод деҳқон бозорида қайд этилди 300 сўмдан 600 сўмгача.

1 дона товуқ тухуми учун энг қиммат нарх Тошкентнинг Чорсу деҳқон бозорида кузатилди — 350 – 650 сўмгача.

Картошка

1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх Андижоннинг Янги шаҳар бозори ҳамда Фарғона Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 2 200 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, Навоий шаҳри “Саховат“ МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори, Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтимиздаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилди – 1 200 – 3 000 сўмгача.

Помидор

2 500 сўмдан – 11 000 сўмгача

Энг арзон нарх Навоий шаҳри “Саховат“ МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори ҳамда Сурхондарёнинг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 2 500 сўмдан – 5 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентнинг “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 11 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

8 00 сўмдан – 3500 сўмгача

Энг арзон нарх Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда Тошкентдаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўм.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019