Бозорларимизда нарх-наво қандай?

09:56 23 Апрель 2019 Жамият
464 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 21 апрель ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Фарход деҳқон бозори (Тошкент) ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Самарқанддаги марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 41 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан – 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Фарход деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Сурхондарёда Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 38 000 дан 42 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

13 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмдаги марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 13 000 сўмдан – 16 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 21 000 сўм.

Гуруч

3 000 сўмдан – 16 000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилган – 5 500 – 16 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

7 200 сўмдан – 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарход деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойхтахтда “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилган – 12 500 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон ун Тошкентнинг “Қўйлиқ” деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 кг. учун 1 700 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 кг. 1-навли ун нархи 1 500 сўмдан.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори ва Хоразмдаги Урганч Мрказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

Шакар

4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200 сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 5 500 сўм.

Тухум

350 сўмдан – 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка

1 200 сўмдан – 3 500 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги “Чорсу”, “Фарход”, “Юнусобод” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 200 сўмдан – 2 500 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Қарши шаҳридаги ”Ерқўрғон” деҳқон бозорида кузатилди – 2 000 – 3 500 сўмгача.

Помидор

3 000 сўмдан – 17 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қарши шаҳридаги ”Ерқўрғон” деҳқон бозорида кузатилди – 3 000 сўмдан - 8 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилди – 10 000 – 17 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 000 сўмдан – 3 500 сўмгача

Энг арзон нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда сиз хўжалик совунини 1 000 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри, Хоразмнинг Урганч шаҳри, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорларида ва Тошкентдаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 1 500 – 3 500 сўмгача.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019