Бозорларимизда нарх-наво ошдими?

18:20 20 Май 2019 Иқтисодиёт
587 0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 201йил 19 май ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда “Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилган – 32 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан – 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28000 дан 33 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

13 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳамда Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилди – 13 000 сўмдан – 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 20 000 сўм.

Гуруч

4 000 сўмдан – 16000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Самарқанд шаҳар “Сиёб” деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 – 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилган – 6 000 – 16 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

7200 сўмдан – 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилган – 10 000 дан 12500 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги “Фарҳод” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх пойтахтимиздаги “Миробод”, “Фарҳод” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида қайд этилди 1 750 – 3 350 сўм.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

Шакар

4 500 сўмдан – 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг “Миробод”, “Фарҳод” ҳамда “Қўйлиқ” деҳқон бозорида кузатилди – 4 500 – 5 200 сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозори, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида, Навоий шаҳри “Саҳоват“ МЧЖ га қарашли марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри “Сардоба“ деҳқон бозори, Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори, Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида ҳамда Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 – 5 500 сўм

Тухум

350 сўмдан – 700 сўмгача


Энг арзон нарх Қашқадарёнинг Қарши шаҳри “Ерқўрғон“ деҳқон бозорида қайд этилди 350 сўмдан 400 сўмгача.

1 дона товуқ тухуми учун энг қиммат нарх пойтахтимиздаги Чорсу деҳқон бозорида кузатилди — 450 – 700 сўмгача.

Картошка

1 000 сўмдан – 4 000 сўмгача

Энг арзон нарх Фарғона марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 2 200 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилди – 2 000 – 4 000 сўмгача.

Помидор

3 000 сўмдан – 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтимиздаги Қўйлиқ деҳқон бозорида кузатилди – 3 000 сўмдан – 7 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Андижоннинг Янги шаҳар бозори ҳамда Наманган шаҳри “Сардоба“ деҳқон бозорида қайд этилди – 9 000 – 15 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

8 00 сўмдан – 3500 сўмгача

Энг арзон нарх Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори, Хоразмнинг Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Тошкентдаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўм.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019