Боёвутда йирик саноат зонаси қурилиши бошланди

Сирдарё вилояти Боёвут туманида Жанубий Кореянинг “NCG ENGINIRING” компаниясининг тўғридан тўғри инвестицияси иштирокида бунёд этиладиган саноат зонаси ва унинг ишчи-ходимларига мўлжалланган аҳоли пунктига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Аввал хабар қилганимиздек, мазкур ишлаб чиқариш ҳудудида 100 дан ортиқ корхона ташкил этилади. Ва унга 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан тўғри инвестиция йўналтирилади. 2018 — 2023 йилларда тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган саноат ҳудудида 10 мингдан ортиқ ишчи ўрни яратилади. Унда косметика, фармацевтика, чарм-пойабзал, озиқ-овқат саноати каби кўплаб тармоқлар линиялари ишга туширилади. Барча ишлаб чиқариш жараёнлари юқори технологиялар асосида йўлга қўйилади.

Эътиборлиси, масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият бошлаган “NCG ENGINIRING BOYOVUT” хусусий корхонаси учун ҳар жиҳатдан қулай ҳудуддан ер майдони ажратилди. Яъни ушбу жой яқинида темир йўл, автомагистраль ҳамда юқори кучланишли электр қуввати каби инфратузилма тармоқлари мавжуд.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев, “NCG ENGINIRING” компанияси президенти Жанг Ил Квеон иштирок этдилар.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: