Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарларидан бири бошқа ишга ўтказилди

18:12 05 Июнь 2018 Жамият
1045 0
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Турсунов Нормат Тўлкунович Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати "Халқ сўзи"га маълум қилди.

Н.Турсунов давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаб, кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2010-2017 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Алимжан Файзибаев Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019