“Ботаника боғи” шанба ва якшанба кунлари ҳам юртимиз аҳолисига хизмат кўрсатади

12:26 10 Май 2019 Жамият
248 0

Кеча, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Ботаника боғи”да тантанали байрам маросими ўтказилди. Кун давомида боғ ҳудудидан ўрин олган уруш даврига оид ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа ҳамда ўша даврни ўзида ифодалаган кўргазмалар намойиш этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Республика аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида боғ ҳудудига шанба ва якшанба кунлари (11—12 май) соат 10:00 дан бепул кириб-чиқиш таъминланади. Шу кунларда боғ ҳудудидан ўрин олган барча экспозициялар тўлиқлигича фаолият кўрсатади.

Ҳозирда боғда ҳамюртларимиз учун Иккинчи жаҳон уруши даврига оид “Т-34”, “ИС-2” танклари, ўзиюрар артиллерия қурилмалари, Шоаҳмад Шомаҳмудовнинг оиласига бағишланган экспозиция, уруш йилларида фаолият олиб борган қишлоқ кенгаши биноси, зирҳли ва ҳарбий автомобиль намуналари ва бошқа шу турдаги кўплаб инсталляциялар ўрин олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019