Бўстонда киви плантацияси ташкил этилди

08:07 11 Март 2020 Иқтисодиёт
714 0

Иллюстратив фото

Республикамиз энг сархил ноз-неъматларга бой бўлгани ҳолда цитрус меваларга талаб нечоғли аҳамиятли, деб ўйлайсиз? Бироқ, бир туп киви дарахти ўртача 100 кг. ҳосил бериб, унинг ҳар бир донаси фалон сўмдан сотилишини инобатга олсангиз, демак, бу дарахт эмас, хазинанинг ўзи экан, деган хулосага борасиз. Андижон вилояти Бўстон туманида ҳам яхши ниятлар билан киви плантацияси ташкил этилди.

— Киви уруғини оталаримиз бундан 20 йил муқаддам Украинадан олиб келишган,-дейди “Бўз махсус томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Тоҳиржон Ортиқов. –Шундан буён ҳовлимизда парваришлаб келмоқдамиз. Бу йил 20 сотих майдонда ташкил этилган плантацияда 10 минг туп киви кўчатларини етиштирдик. Мақсадимиз аҳолига кўчат етказиб беришдан иборат.

Айтиш жоиз, киви дарахти алоҳида парвариш талаб этмайди. Унга кимёвий ўғит беришга ҳожат йўқ. Токдошлар туркумига мансуб бўлгани боис ўзини тутиб олгач, сувга муҳтожликни сезмайди. 5-7 йилда мева бера бошлайди ва ўртача 80 йил умр кўради. Шуларнинг ўзиёқ унинг афзаллик жиҳатларидан далолатдир.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019