Бошқа вилоятда ишлайдиган ходим ёпиқ йўллар сабаб уйига қайта олмайдими?

16:38 30 Март 2020 Жамият
301 0

архив фото

Ойлаб бошқа вилоятда ишлайдиган ходим ўз ишини якунлаб меҳнат таътилига чиққан бўлса,йўллар ёпиқлиги сабаб ўз уйига қайта олмайдими? Ушбу саволга Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов жавоб берди.

“27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилди. Бунда муайян ҳудудга тааллуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига рухсат берилади.

Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.”, дейди Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 149 нафарга етди. Уларнинг икки нафари вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?