Бош вазирнинг янги ўринбосари тайинланди

10:40 28 Май 2018 Сиёсат
3200 2

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари этиб тайинланди.

"Халқ сўзи"нинг ҳукуматдаги манбасига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Фармони имзоланган.

Абдуҳакимов бугунги кунга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди. 

Маълумот учун, Абдуҳакимов 2014 йилда собиқ Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги (ҳозирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) вазири сифатида ишлаганди. 2017 йилнинг август ойидан бери Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир ўринбосари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.


Изоҳлар


Admin

Prezidentimizni 2863 sonli qarorini vazirlar mahkamsiga tegishli qismi qachon bajariladi?

10:1531.05.2018

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019