Бош вазир ўринбосари Халқаро меҳнат ташкилотининг Бош директори билан учрашди

16:23 30 Май 2018 Сиёсат
852 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Т. Нарбаева бошчилигидаги делегация Женевадаги 107-меҳнат конференцияси ишида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Ўзбекистон делегациясини Халқаро меҳнат ташкилотининг Бош директори Гай Райдер қабулида бўлди. Бош директор Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларидан жуда катта таассурот олганлигини айтди. Шу ўринда Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон билан янада ҳамкорликни кучайтириб, унинг йуналишларини кенгайтиришни мақсад қилганини айтиб ўтди. Шунингдек, шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан учрашишни билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019