Бош вазир ўринбосари Каттақўрғондаги можаро бўйича яна бир марта баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Каттақўрғонда ички ишлар ходими томонидан таҳқирланган аёл воқеасига яна бир марта муносабат билдирди.
«Ҳурматли юртдошлар! Самарқандлик синглимизга қилинган қўпол муносабатни мен аёл сифатида, Қўмита раҳбари сифатида кескин қоралайман. Шу кимсанинг жазоланиш жараёнини албатта шахсий назоратимга оламан. Суд жараёнида ҳам албатта вакилларимизнинг қатнашиб, Аёл шаънини ҳимоя қилинишини таъминлайман. Бундай ҳолат қайтарилмаслиги юзасидан ички ишлар вазирлиги билан музокаралар ташкил қилинишини маълум қиламан», — деб ёзади Нарбаева ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
Бундан аввалроқ Бош вазир ўринбосари каттақўрғонлик аёл воқеасига муносабатида республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато қилиб қўйганидан қатъий назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қаршилигини, қўмита шу аёлнинг муаммоси билан албатта шуғулланишини билдириб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2018 йил 4 июль куни Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили, аёлни таҳқирлаган С. Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: