Бош вазир: "Kоллеж ўқитувчилари ҳатто ноқонуний қурилмаларни бузишларга ҳам жалб қилинган"

20:18 17 Апрель 2018 Сиёсат
696 0

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давом этмоқда

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Арипов ўз сўзида вилоятларда йўл қўйилаётган мажбурий меҳнат кўринишларини танқид қилди. 

“Самарқанднинг Нуробод туманидаги Жом қишлоғида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига нафақат тумандаги, балки бошқа туманлардаги ўқитувчи, шифокорлар ҳам жалб этилган. Бундан ташқари, ўқитувчи ва шифокорларни қишлоқ хўжалигидаги ишларга кенг жалб қилиш тизимга айланиб боряпти. Масалан, Пахтачи туманида халқ таълими ходимлари ўқитувчилари чигит экиш ишларига жалб этилгани аниқланди. 

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида касб-ҳунар коллежи директорлари қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этишда вакил сифатида бириктириб қўйилган. 

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги барча коллеж, мактаб директорлари томорқадан унумли фойдаланиш ишларига, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги 8 коллеж мутасаддилари узумчилик билан шуғулланувчи фермерларга бириктириб қўйилиб, токни очиш ва кўмишга доимий қарашиб келган. 

Коллеж ўқитувчилари ҳатто ноқонуний қурилмаларни бузишларга ҳам жалб қилинган. Буни Урганч шаҳри ва Урганч туманлари мисолида кўриш мумкин”.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019