Бош вазир эндиликда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига раислик қилади

15:49 16 Январь 2019 Сиёсат
722 0

Архив фото

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг ҳомийлик маблағларини ўз вақтида шакллантириш, спорт иншоотларини белгиланган муддатларда ва сифатли фойдаланишга топширишни таъминлаш ҳамда бу борада ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарор мувофиқ, эндиликда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислик қилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий Жамоат кенгашлари раислари этиб белгиланиб, уларнинг спорт иншоотларида қурилиш-монтаж ишларининг бориши ва уларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши бўйича шахсий жавобгарликлари оширилди.

Шу билан бирга, жамғарма маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш мақсадида жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа ташкилотларининг малакали мутахассислари хорижий давлатларга юборилади, шунингдек тажриба алмашиш учун хориждан мутахассислар жалб этилади.

Маълумот учун: Жамғарма маблағлари хайрия ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ўтказиладиган ҳомийлик ўтказмалари, Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019