Бош вазир Андижон шаҳар ҳокимини кескин танқид қилди

19:32 17 Апрель 2018 Сиёсат
605 0

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди

“Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан мажбурий меҳнатни тугатиш борасида қатор ишлар қилинаётганига қарамасдан айрим раҳбарлар буни тушуниб етгани йўқ. Бу халқаро меъёрларнинг қўпол бузилишидир. 

Ҳатто, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Раҳмонов ва Андижон шаҳар ҳокими Раҳматуллаев барча йиғилишларда ўз манфаатлари йўлида соғлиқни сақлаш, таълим соҳаси вакилларини кўчаларни ободонлаштириш мақсадида ўз ҳисобларидан қиммат гул кўчатларини сотиб олишга мажбурлаш ҳолатлари учраб турибди. Топшириқ бажарилмаса, ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган. Энди айтинг, бугун юртимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотларга устоз ва мураббийлар ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладими?”
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019