«Бош қаҳрамон аниқ эмас». Имом Исо ат-Термизий ҳақидаги фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди

14:47 27 Май 2018 Маданият
460 0

«Ўзбеккино» МА буюртмасига асосан режиссёр Абдухалил Мингноров Имом Исо ат-Термизий ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда режиссёр «Дарё» нашрига берган берган берган қисқа интервьюсида маълум қилди.

Фильмда Имом Исо ат-Термизийнинг болалиги, ўрта ёшлиги ва кексалиги ҳикоя қилинади. Шунингдек, фимда Имом Бухорий билан Имом Исо ат-Термизийнинг учрашгани ҳақида ҳам алоҳида эпизод киритганмиз.
Имом Исо ат-Термизийнинг ёшлигини ким ўйнаши аниқ бўлди, аммо ҳозирча ўрта ёшлиги ҳамда кексалик чоғини қайси актёрлар ижро этиши ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Айни вақтларда ҳам кастинг ишлари давом этмоқда.
Фильмнинг асосий воқеалари Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда суратга олинади. Фильмни суратга олиш учун цивилизация кириб бормаган ҳудуд керак бўлади. Бунинг учун махсус декорация қуриш, ё бўлмаса Қозоғистон ва Исфарадаги мавжуд декорациялардан фойдаланишимиз керак.
Фильмнинг суратга олиш ишлари қачон тугаши ва премьераси ҳақида ҳам ҳозирча аниқ маълумот бера олмайман.
Абдухалил Мингноров, режиссёр

Маълумот учун, Имом Исо ат-Термизий ҳақидаги фильмнинг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари 2018 йилнинг февраль ойидан бошланган эди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар