Бош прокурор: Р. Қодиров озод этилиши мумкин. Бунинг учун эса...

17:44 28 Июнь 2018 Сиёсат
75066 0
Фото: «Genproc.gov.ru»

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Р. Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари билан боғлиқ саволлар берди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Саволлардан бири собиқ бош прокурор Р. Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг қандай кетаётгани ҳақида бўлди.

Бунга жавобан Бош прокурор О.Муродов айни пайтда Р. Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилди.

Жиноят-процессуал қонунчилик нуқтаи назаридан тергов тафсилотлари ошкор этилмайди.

Бир нарсани айтиб ўтиш мумкинки, собиқ бош прокурор Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида 24 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

Фуқароларга шуни етказиб қўйиш керакки, деб қайд этди Бош прокурор, бу каби жиноят ишлари қўзғатилишидан мақсад – бунга йўл қўйган шахсларни қамаш эмас, балки етказилган зарарни ундириш. Бошқача айтганда, улар еган нарсаларини жойига қўйиб қўйса, қамоқдан озод қилиниб, қўйиб юборилиши ҳам мумкин.

Лекин талон-торож қилинган маблағлар жуда катта миқдорни ташкил этади. Вақти келиб халқимиз бунинг ҳаммасини билиб олади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019