Бош прокурор ўринбосарларидан бири Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди

21:24 17 Сентябр 2020 Жамият
191 0

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПФ-6063-сонли фармони билан Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Саидлазиз Саидкаримов 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2018 йил февралдан буён Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?