Бош прокурор ўринбосари сенаторларнинг коррупция бўйича берган саволига қандай жавоб қайтарди?

16:34 23 Август 2019 Жамият
121 0

Зиёда Ашурова, Мунисхон Каримова/ “Халқ сўзи”- Online. Сенатнинг йигирма биринчи ялпи “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Уни қабул қилган халқ вакиллари Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтинглардаги ўрни бўйича Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевга савол беришди.

У мамлакатимизнинг коррупция рейтинги бўйича “Transparency International” ташкилоти рўйхатида 158-ўринни эгаллаб тургани, бу яхши ҳолат эмаслигини, ташқи имиджга ҳам салбий таъсир этишини айтиб ўтди. Лекин мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг аҳволи фақатгина бу ташкилотнинг фикри билан чегараланмаслигини ҳам билдирди. Бу борада Ўзбекистонда махсус мониторинг ўтказиб, юртимизда коррупцияга қарши кураш бўйича жиддий силжиш кузатилганини эътироф этган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт халқаро ташкилоти хулосаларини мисол қилиб келтирди.

Э.Йўлдошев сўнгги икки йилда ислоҳотларни бутун дунё кўриб тургани ва қувватлаётгани ва мазкур ислоҳотлар самараси коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ ҳолда ўлчанишини таъкидлади.

“Шунинг учун ҳам, давлатимиз раҳбари республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчасида уларга халақит қилиши мумкин бўлган коррупцион омилларни бартараф қилинглар, томири билан йўқотинглар, деган вазифани қўйганлар, - деди Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевга. - Президентимиз имзолаган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни, Коррупцияга қарши кураш дастури, ҳукуматимизнинг Истанбул ҳаракатлар режаси билан боғлиқ ишлаб чиққан йўл хариталаридан мақсад ҳам шу.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг аҳволи фақатгина Transparency Internationalʼнинг фикри билан чегараланиб қолмайди. Бошқа рейтинглар ҳам кўп. Энг асосийси, бизни қизиқтираётгани, биз учун муҳим бўлгани – коррупцияга муросасиз муҳит шаклландими, шаклланяптими, ижобий ўзгариш бўляптими, деган саволга жавоб топиш.

Коррупция билан профессионал шуғулланувчи Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт халқаро ташкилоти бор. Шу ташкилот шу йил бошида Ўзбекистонга келиб, махсус мониторинг ўтказди ва ўзининг ҳисоботида: “Ўзбекистонда коррупцион факторларни бартараф қилишда жиддий силжиш бор”, деган эътирофни айтди.

Бу эътирофни шу ташкилотнинг раҳбари Парижда бўлган 24-кенгайтирилган йиғилишда ҳам алоҳида таъкидладики, Ўзбекистонда русча айтганда жиддий “прорыв”, жиддий силжиш бўляпти, деб бизнинг мамлакатимизни қатнашаётган давлатлар ичида алоҳида таъкидлаб қўйди.

Улар ўтган йили 21та мана шундай рейтингга тушадиган тавсиялар берган бўлса, бу тавсияларнинг барчаси бажарилгани қайд этилди. Шу билан биргаликда, яна 47та янги тавсия берилди – улар бажариляпти.

Халқаро баҳолар, рейтинглар муҳим, лекин энг асосийси – президентимизнинг сўнгги фармонлари билан, коррупцияга қарши кураш бугунги кунда чинакамига давлатнинг сиёсати даражасига кўтарилиб турибди”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019