Бош прокурор ўринбосари: “Қамоқхонани маҳкумларга тўлдириб ташлайвериш билан иш битмайди

15:41 19 Июнь 2019 Жамият
308 0

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида интервью ташкил этилганди. Унда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Хўш, Бош прокурор ўринбосари кун тартибидаги мавзу бўйича қандай аниқ фикрлар билдирди? Қуйида ана шу саволга жавоб топиш мумкин.

Эркин Йўлдошевнинг алоҳида қайд этишича, Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тарғиботлар халқимизнинг фикрида коррупцияга муросасизлик кайфиятини сингдириш, бундай жиноятларга жазо муқаррар деган дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Катта ёки кичик лавозимдаги мансабдорларнинг жиноятлари очиқланаётгани, улардан халқ хабардор қилинаётганининг асосий сабаби ҳам шу.

“Биз, давлат идоралари, халқимиз, шу жумладан, сиз (ОАВ) билан биргаликда, ўзбек жамиятини ичидан соғломлаштира олсаккина, ташқаридан бўлган хавф, яъни коррупцияни жиловлаш вазифаси натижа беради, — дея таъкидлади Йўлдошев. — Коррупцияга қарши курашда нафақат шу йўналишдаги Дастурнинг ўзи, балки Ўзбекистон Республикасининг Ривожланиш Стратегиясида кўзда тутилган ҳар бир Дастур, ҳар бир тадбир ўзининг самарасини беряпти, уларнинг ўзаро боғлиқлиги намоён бўляпти”.

-Бош прокурор ўринбосарининг таъкидлашича, жиноят қонунчилигига коррупцион жиноятлар учун фавқулодда жазо сифатида ўлим жазосини белгилаш билан коррупция ҳолатларига тўлиқ барҳам бериб бўлмайди.

“Қонунчилигимизда илгари ўлим жазоси қўллаш бор эди, қонунларни қўллашнинг узоқ йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, бундай қатиққўллигимиз шахсни қайта тарбиялашда самара бермаган, айрим ҳолатларда инсон ҳуқуқларини тузатиб бўлмайдиган даражадаги поймол этилишига ҳам олиб келгани учун бу амалиётдан воз кечилган, қонунчилигимиз бу йўлдан орқага қайтмайди”, — деди Йўлдошев.

“Қамоқхонани маҳкумларга тўлдириб ташлайвериш билан иш битмайди, — деди Бош прокурор ўринбосари. — Бизнинг вазифамиз жиноятнинг содир этиб қўйишини олдини олиш, агар шундай бўлган бўлса, жиноят оқибатларини минималлаштириб, хато қилган шахсни жамиятдан бутунлай узилиб кетишига йўл қўймасдан қайта тарбиялаб, элга қўшишдан иборат. Токи бу шахс хатосини тушунсин, афсус қилсин, қилган жиноятининг оқибатини бартараф этишда ўзи иштирок этиб, жамиятга етказган зарарини минималлаштирсин”.

Қайд этилишича, коррупциянинг олдини олиш учун қонунга ўзгаришлар ҳам киритиляпти. Масалан, Жиноят кодексининг пора берганлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жиноий жавобгарлик кескин кучайтирилган, мазкур жиноятлар унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасидан ўта оғир турдаги жиноятлар тоифасига ўтказилган, уларнинг санкцияларида 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши кўзда тутилган.

БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси факультатив протоколига қўшилиш масаласи айни пайтда республиканинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан ўрганилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишларидан бири — хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019