Бош прокурор истеъфога чиқди

18:17 08 Ноябрь 2018 Дунё
1220 0

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат бош прокурори Жефф Сешнс истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Биз бош прокурор Жефф Сешнснинг Адлия вазирлигидаги маъмурияти раҳбари Мэтью Уитакер АҚШ бош прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини эълон қилишдан мамнунмиз”, - деб ёзади Трамп Twitter саҳифасида. Оқ уй раҳбари Сешнсга ҳам қилган хизматлари учун миннатдорлик билдирган. “Доимий лавозим эгаси кейинроқ эълон қилинади”, - дея қўшимча қилади у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Сешнсни кўп бор, жумладан, оммавий равишда ҳам танқид қилиб келаётганди. Жумладан, Трамп Адлия вазирлиги ходимлари унга қарши тил бириктираётганини бир неча бор таъкидлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019