Бош прокурор Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди

17:16 19 Август 2019 Жамият
464 0

Фарғона вилоятидаги тадбиркорлар марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматулла Йўлдошевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлик субъектлари, дахлдор идора ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Қайд этиб ўтилганидек, мамлакатимиз раҳбари ғояси асосида халқ билан фаол, очиқ ва ошкора мулоқот олиб бориш, шу каби учрашув ва сайёр қабуллар жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг замонавий, самарали ва таъсирчан маханизмига айланиб бормоқда. Энг аҳамиятлиси, бу янги тизим ҳудди шундай кўринишда ҳеч бир мамлакатда учрамайди.

Бироқ имкониятлар қаторида тадбиркорлик фаолиятида учраётган айрим муаммоларга  ҳам кўз юмиб бўлмайди. Учрашув чоғида вилоятда фаолият кўрсатаётган ишбилармонлар ўзларини қийнаётган муаммолар ва талаб ва таклифлар билан Бош прокурорга юзландилар.

Мурожаатларнинг аксариятида коммунал соҳани яхшилаш, экспортни ривожлантириш, кредит расмийлаштиришдаги ортиқча сансолорликлар, канализация ва сув тармоқларини тортиш, ер-мулкдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, иссиқхоналар барпо этиш, туризмни ривожлантириш ва бошқа масалалар акс этди. Дахлдор идоралар иштирокида кўплаб тадбиркорларнинг муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

– 2018 йилда ташкил этилган “Аҳмад ал-Фарғоний” нодавлат таълим муассасамиз ёш авлодни етук қилиб тарбиялашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, – дейди Олтиариқ туманидан ташриф буюрган тадбиркор, ушбу муассаса раҳбари Умидахон Мирзоҳидова. – Хорижий тилларга ихтисослашган ўқув даргоҳимиз ҳозирда 360 нафар ўқувчини ўқитиш салоҳиятига эга. Бугунги учрашувда давлат хусусий шерикчилиги асосида муассасамиз учун бўш бино ажратилишини сўрадим. Бизга туманда фаолияти тугатилаётган коллеж биноларидан бири ажратиб бериладиган бўлди. Бу эса фаолиятимизни янада кенгайтиришимизда амалий ёрдам бўлади.

– Мамлакатимиз тўрт фаслда ҳам туристларни қабул қилиш имконига эга. Бироқ бунинг учун туристик ҳудудларда қулай шароитлар, инфратузилмани ривожлантириш зарур, – дейди “Шоҳимардон кемпинг сервис” МЧЖ раҳбари Ҳожиакбар Комилов. – Бизнинг дам олиш масканимиз бир кунда ўртача 72 сайёҳни қабул қила олади. Лекин биз фойдаланаётган жойнинг қисқа муддатга ижарага берилгани инвестиция жалб этишимизга тўла имкон бермаяпти. Бугунги учрашувда ушбу мурожаатимиз ижобий ҳал этиилди. Туризм дирекция томонидан ижара муддати 3 йил муддатга узайтирилди. Мурожаатим ижобий ечим топганидан хурсандман, ташкилотчиларга раҳмат.

Шу куни 30 дан ортиқ  тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди, тавсия ва таклифлар ўртоқлашилди. 

Элёржон ЭҲСОНОВ, 
“Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019