Бош прокуратурада “Халқ сўзи” газетаси билан меморандум имзоланди

19:12 07 Июнь 2018 Жамият
622 0
Фото: Ҳасан Пайдоев/ «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мамлакатимизнинг етакчи расмий матбуот органи саналмиш “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари Бош муҳаррири Ўткир Раҳматов ва Мультимедиа маркази директори Бобур Алихонов томонидан ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида имзо чекилган ушбу ҳужжатга асосан томонлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижаларини кенг оммага етказиш йўлида яқин ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олдилар.

Энди газетанинг ўзбек ва рус тилидаги нашрларида марказ журналистлари томонидан тайёрланаётган шарҳлар, таҳлилий материаллар ва ахборотлар бериб бориладиган бўлди.

Ушбу ҳамкорлик газета саҳифаларини янги шакл ва мазмундаги маълумотлар билан бойитиб, ўқувчиларга Мультимедиа марказида тайёрланган батафсил шарҳлар билан доимий танишиш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар