Бош прокуратура Янгийўлда йирик талон-тарожликни фош қилди

10:37 12 Сентябр 2018 Жамият
1047 0
Фото: new.prokuratura.uz

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси собиқ механиги М. бирлашма ҳисобида бўлган жами қиймати 74,4 млн. сўмлик 8 дона “Дамас” русумли автомашиналарни ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, тегишли тартибда биржа савдолари орқали сотмасдан, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан ноқонуний сотиб юборганлиги аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. Шунингдек, бирлашма мансабдор шахслари томонидан давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган сметада назарда тутилмаган 420,5 млн. сўм пул маблағлари ортиқча сарфланиб, бюджет ва смета-штат интизомини бузганликлари ҳолати аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019