Бош прокуратура долларда уй олди-сотдиси бўйича ҳеч ким қўлга олинмаганини маълум қилди

17:43 15 Май 2019 Жамият
335 0

Бош прокуратура 2 хонали уйни 25 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда гўёки 2 хонали уйни 25 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВларда берилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган.

“Шунга кўра, жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз“, дейилади Бош прокуратура хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019