Бош прокуратура Академияси магистратурасига ўқишга кириш тартиби белгиланди

10:43 01 Сентябр 2019 Жамият
307 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (3179-сон, 30.08.2019 й.).

Мазкур Низомга кўра, магистратурага қуйидаги шахслар танлов асосида қабул қилинади:

- “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган фуқаролар;

-“Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган прокуратура органларининг ходимлари;

- бошқа таълим йўналишлари бўйича олий маълумотга ва бевосита прокуратура органларида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари.

Магистратурада ўқиш муддати бир йил.

Магистратурага кириш имтиҳонлари ёзма имтиҳон ва суҳбат шаклида ҳар йили  август ойида ўтказилади.

Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом ва “Ҳуқуқ магистри” даражаси берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019