Борис Жонсон Англия футболини ислоҳ қилиш режасини танқид қилди

12:17 13 Октябр 2020 Дунё
174 0

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед»нинг Англия Премьер-лигасини (Премьер-лига) ислоҳ қилиш ғоясига қарши чиқди.

Олдинроқ мазкур клублар раҳбарияти «Катта картина» номли лойиҳа устида иш олиб бораётгани, унга кўра жамоалар сони 20 тадан 18 тагача қисқартирилиши, Англия Лига Кубоги ва мамлакат Суперкубоги бекор қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, инглиз жамоаларининг даромадларини тақсимлаш таркиби ўзгаради.

Жонсоннинг фикрига кўра, бундай парда ортидаги «ўйин»лар клуб раҳбариятига бўлган ишончга путур етказади.

"Футбол лигаси (EFL) клубларини қўллаб-қувватлашга келсак, раҳбарият бизни коронавирус туфайли бирон бир клубнинг банкрот бўлишига йўл қўймасликларига ишонтирди. Биз уларда буни олдини олиш учун имконият борлигини биламиз", деган Жонсон.

Шунингдек, Буюк Британия Бош вазири Премьер-лига ва Англия футбол лигасини конструктив мулоқотни давом эттиришга чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?