Бўлғуси солиқчилар Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси фаолияти билан танишди

16:04 15 Октябр 2018 Жамият
1153 0

Давлат солиқ қўмитаси тасарруфидаги Тошкент солиқ коллежининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва ўқувчилари учун мамлакатимизда бўлажак ёш раҳбар кадрлар учун қаратилаётган юксак эътибордан оқилона фойдаланиш ва ўқувчиларда таълим олишга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида учрашув ташкил этилди.

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими томонидан хабар қилинди.

Учрашувда коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари учун мамлакатимизнинг бошқарув соҳасида кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан академия раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Шу билан бирга, коллеж жамоасига Президентимизнинг бошқарув тизимига ёш, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган, халқаро андозаларга жавоб берадиган, кучли бошқарув маданиятига эга кадрлар тайёрлаш юзасидан Академия олдига қўйилган вазифалар хусусида маълумот берилди.

Тошкент солиқ коллежи профессор-ўқитувчилари ва ўқувчилари Академиянинг ўқув хоналари, ахборот-ресурс маркази, спорт заллари ва бу ерда таҳсил олаётган бўлажак раҳбар кадрларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой ўтди ва ташриф буюрган педагог ўқитувчилар ва ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019