Болаларнинг пандемия қурбонига айланишига йўл қўя олмаймиз — ЖССТ мактабларни очиш бўйича ўз тавсияларини берди

01:43 03 Сентябр 2020 Дунё
424 0

Архив сурат

Гигиена, масофани сақлаш ва зарур ҳолларда тиббий ниқоблардан фойдаланиш пандемия шароитида мактабларнинг очилишига имкон берган ҳолда болалар ҳамда мактаб ходимларини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилади.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси ва Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг минтақа давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича эълон қилинган қўшма баёнотида маълум қилинди.

Ҳужжатда хавф остида бўлганларни, болалар ва ходимларни, шунингдек, "COVID-19"га нисбатан энг заиф қатламни ҳимоя қилишга қаратилган махсус чораларни кўриш зарурлиги қайд этилган. Бундан ташқари, ЖССТ онлайн таълим бўйича режалар ишлаб чиқишни таклиф қилган.

Зеро, мутахассисларнинг эслатишича, виртуал платформалар мактабда тақдим этилган материалларни ўзлаштириш учун нафақат қўшимча имкониятлар яратади, балки мактаблар бир мунча вақт карантинга олиниши керак бўлган тақдирда таълимни тўхтатмасликка имкон беради.

«Болалар »COVID-19«га чалинишига ва инфекцияни бошқаларга юқтиришига қарамай, уларда хасталик, асосан, енгил ёки умуман аломатларсиз кечади», дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, мутахассисларнинг фикрига кўра, мактабларнинг ёпилиши таълим сифатига, болаларнинг ривожланиши ва соғлиғига, шу жумладан, ақлий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўйича бюроси раҳбари доктор Ханс Клюге ва Италия соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги виртуал форматда бўлиб ўтган учрашув иштирокчилари минтақа мамлакатларида эпидемиологик вазиятни кучайтирмасдан мактабларни қандай очиш кераклигини батафсил муҳокама қилишди ва ўрта таълим муассасаларининг тўлиқ ёпилиши сўнгги чора бўлиши ва фақат истисно ҳолатлардагина қўлланилиши кераклигини асосий хулоса сифатида қайд этишди.

«Биз болаларнинг ушбу пандемия қурбонига айланишига ва уларга берилиши керак бўлган имкониятлардан фойдалана олмасликларига йўл қўя олмаймиз», дейилади ҳужжатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?