Болаларни боғчага қабул қилиш бўйича икки турдаги хизмат вақтинча тўхтатилди. Нега?

12:34 25 Июнь 2019 Жамият
286 0

2019 йил 1 июлга қадар “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш” ва “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш” давлат хизматларини кўрсатиш вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди Давлат хизматлари агентлиги.

Сўнги кунларда Давлат хизматлари агентлигига мактабгача таълим муассасалари тизимидаги навбатлар позициялари ўзгариши билан боғлиқ бир нечта мурожаатлар келиб тушди.

Мактабгача таълим вазирлигининг расмий мурожаатига биноан, мактабгача таълим бошқариш тизимини такомиллаштириш учун имтиёзи бор болаларни электрон навбатга қўйишда махсус ҳисобга қўйиш ва мониторинг қилиш тизими жорий этилмоқда.

Ушбу ишлар тизимли муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатишда инсон омилини бутунлай йўқ қилиш ва тўлиқ автоматлаштириш учун амалга оширилмоқда.

Шу боис, 2019 йил 1 июлга қадар электрон навбат Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан қайта тикланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019