Болалар Асака автомобиль заводига саёҳат уюштирди

18:41 01 Июнь 2018 Жамият
660 0

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятида ота-онаси қаровисиз қолган болалар учун ижтимоий хайрия тадбири ташкил этди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари учун ўтказилган мазкур акциядан кўзланган мақсад жажжиларга автомобиль ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништириш, шу орқали уларнинг билим олиш, касб-ҳунар эгаллашга бўлган иштиёқини оширишдан иборатдир.

АЖ Жамоатчилик билан алоқалар хизматидан маълум қилишларича, Асака автомобиль заводи Болалар шаҳарчаси билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган. Айни пайтда унинг собиқ тарбияланувчиларининг бир қанчаси ушбу корхонада фаолият юритмоқда.

Тадбир доирасида театр томошаси ташкил этилиб, эсдалик совғалари улашилгани болажонларга кўтаринки кайфият улашди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019