Боксчиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

12:03 09 Сентябр 2019 Спорт
194 0

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида ХХ жаҳон чемпионати старт олади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, қуръа натижасига кўра, мазкур жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган чарм қўлқоп усталаримиз ўз рақибларини билиб олишди. 

Демак, 52 кг.гача бўлган вазн тоифасида рингга кўтариладиган Рио-2016 олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров биринчи даврада туркманистонлик Гулижоновга қарши рингга кўтарилса, 57 кг.гача вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Миразиз Мирзахалилов эса баҳсларга иккинчи даврадан қўшилади. Шунингдек, Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов ҳамда Баҳодир Жалолов каби етакчи боксчиларимиз ҳам биринчи даврадан озод этилган.

Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Де Андраде (Бразилия)/Иванов (Польша)

-63 кг: Элнур Абдураимов – Бен Базиз (Жазоир)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина)/Миккалеф (Черногория)

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Даваасурен (Мўғулистон)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах (Мўғулистон)

-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия)/Тейшейра Да Сильва (Бразилия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина)/Рамазон Пурделавар (Эрон)

Эслатиб ўтамиз, Германияда ўтказилган сўнгги жаҳон чемпионатида -69 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов олтин медалга сазовор бўлганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019