Боксчиларимизнинг Жаҳон чемпионати ярим финалидаги рақиблари маълум

13:35 19 Сентябр 2019 Спорт
134 0

Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида бугун дам олиш куни. Жанглар ўтказилмайди.

Эртадан ярим финал жанглари бошланади. Кеча хабар бериб ўтганимиздек, ярим финалга беш нафар ўзбекистонлик боксчи йўл олди.

Мазкур боксчиларимизнинг 1/2 финалдаги рақиблари билан танишинг:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Билол Беннама (Франция) (соат 15:00)

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (соат 19:15)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (соат 19:45)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (соат 20:15)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (соат 20:45)

Эслатиб ўтамиз, UZREPORT TV телеканали ушбу жангларни жонли эфирда намойиш қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019