Бокс: жаҳон чемпионатида илк ғалаба қўлга киритилди

18:31 09 Сентябр 2019 Спорт
146 0

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, бугунги кун дастурида терма жамоамиз аъзоси Фанат Қаҳрамонов рингга кўтарилди.

-75 килограмм вазн тоифасида мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши баҳс олиб борган юртдошимиз ишончли ғалабани қўлга киритди. Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.

Эндиги баҳсларда терма жамоамизнинг қуйидаги аъзолари баҳсларга киришади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

Боксчиларимизга омад ёр бўлсин!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019