Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида янги номлар кашф этилди

17:19 28 Октябр 2020 Спорт
235 0

Кеча пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунига етди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда кечган мусобақада бир қатор янги номлар ҳам кашф этилдики, бу терма жамоа мураббийларига танлов имкониятини оширади. Бундан эса ўзбек бокси фақат ютади.

Эътиборлиси, ушбу чемпионатда таниқли боксчилар, жумладан Рио-2016 олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби Баҳодир Жалоловнинг укалари ҳам муносиб иштирок этди ва якунда шоҳсупага кўтарилди. Ота-боболаримиз «от изини той босади», деб бежиз айтишмаган. Ажаб эмаски, Самандар Жалолов ҳамда Фаёзбек Дўсматовлар ҳам вақти келиб акаларининг изидан бориб жаҳон рингларида Ўзбекистон байроғини юқори кўтаришса.

Бокс. Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати.

Барча вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

-42 кг

1. Мавлонов Мирали – Бухоро

2. Нарзиқулов Лазиз – Жиззах

3. Бекмуродов Дониёр – Бухоро

3. Усубалиев Билолиддин – Тошкент вилояти

-44 кг

1. Ёқубов Суннат – Тошкент шаҳри

2. Ёвбосаров Рўзимбой – Хоразм

3. Мелибоев Муҳаммад – Жиззах

3. Яхшибоев Бахтиёр – Самарқанд

-46 кг

1. Маҳмудов Ҳожиакбар – Фарғона

2. Нухриддинов Исломиддин – Тошкент вилояти

3. Дўсматов Фаёзбек – Андижон

3. Абдурасулов Ҳумоюнмирзо – Фарғона

-48 кг

1. Авазов Хуршид – Тошкент шаҳри

2. Нўмонов Улуғбек – Андижон

3. Эргашев Азизбек – Фарғона

3. Ахтамов Қодирбек – Бухоро

-50 кг

1. Мадаминов Абдуллоҳ – «Динамо» жамияти

2. Абдумаликов Шоҳрух – Тошкент вилояти

3. Холиқов Жамолиддин – Сурхондарё

3. Асадов Бахтиёр – Бухоро

-52 кг

1. Абдурасулов Умидулло – Андижон

2. Саидохунов Миркомил – Андижон

3. Файзиев Илҳом – Бухоро

3. Раимов Сардор – Республика Олимпия захиралари коллежи (РОЗК)

-54 кг

1. Бозоров Далер – Бухоро

2. Болтабоев Анвар – Хоразм

3. Давлатов Ибратбек – Андижон

3. Зухриллаев Бахтиёр – Тошкент шаҳри

-57 кг

1. Имомалиев Жаҳонмурод – Андижон

2. Тўлқинов Лазизбек – Сирдарё

3. Хидиров Беҳруз – Тошкент шаҳри

3. Турдалиев Ҳусан – Тошкент вилояти

-60 кг

1. Бобоев Аслиддин – Тошкент вилояти

2. Абдукаримов Асилбек – Чирчиқ ОЗК

3. Ихволов Билолбек – Андижон

3. Турдалиев Ҳасан – Тошкент вилояти

-63 кг

1. Эркинбоев Фазлиддин – Наманган

2. Нурмуҳаммедов Қамариддин – Андижон

3. Консбеков Аман – Навоий

3. Ҳабибуллаев Тўрабек – Тошкент вилояти

-66 кг

1. Алеуатдинов Муҳаммадсобир – Тошкент шаҳри

2. Болтаев Шавкат – Тошкент вилояти

3. Юнусов Муҳаммад – Бухоро

3. Бекмуродов Бекзод – РОЗК

-70 кг

1. Бойматов Рахматилло – Наманган

2. Баҳронқулов Азиз – Самарқанд

3. Абдураҳмонов Абдулазиз – Андижон

3. Аюбов Алишер – Бухоро

-75 кг

1. Жалолов Самандар – РОЗК

2. Мирзажонов Жавоҳир – Тошкент шаҳри

3. Зоитов Акбар – Тошкент шаҳри

3. Холдаров Шояд – Андижон

-80 кг

1. Муҳаммадаминов Абдулҳафиз – Фарғона

2. Абдулҳафизов Абдулҳамид – Тошкент шаҳри

3. Эгамов Умидбек – Хоразм

3. Режаматов Собиржон – Тошкент шаҳри

+80 кг

1. Аҳмедов Мирзажон – Наманган

2. Файзуллаев Муҳаммад – Бухоро

3. Болтабоев Ўткирбек – Хоразм

3. Рихсибоев Ҳусанбой – Тошкент шаҳри

Норасмий умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси эгаллади. Улар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза, жами 10 та медалга эгалик қилишди. Учта олтин медалга сазовор бўлган Наманган вилояти жамоаси 2-ўринни банд этишган бўлса, кучли учликка андижонлик ёш боксчилар якун ясаб берди. Улар мусобақада 2та олтин, 3та кумуш ва 5та бронза медалини қўлга киритишди.

Ўзбекистон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 1-ўринбосари Равшан Эрматов, вазир ўринбосари Авазжон Каримов, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг 1-ўринбосари Сакен Полатов ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?