Бокс бўйича келаси йил жаҳон чемпионати қаерда ўтказилиши маълум қилинди

13:29 06 Декабрь 2018 Спорт
498 0

Архив фото

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги 2019 йилги жаҳон чемпионати сентябрь ойида ўтказилади. Бу галги жаҳон чемпионатига Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилади. Бу ҳақдаги қарорга Свердловск вилояти таклифи бўйича Россия бокс федерацияси келган.

Аслида жаҳон чемпионати ўтган йилнинг июль ойида тасдиқланганидек Россиянинг бошқа бир шаҳри - Сочида ўтказилиши керак эди. Лекин бироз кутилмаганда қарор ўзгарди. Аммо мезбон давлат ўз кучида қолди.

“Бизда катта мусобақаларни ўтказиш бўйича бой тажриба бор. Бокс бўйича жаҳон чемпионатини ҳам юқори савияда ташкил эта оламиз. Бунинг учун барча шароитлар бор”, - деди Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев.

Тез орада Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA) жаҳон чемпионатининг аниқ санасини эълон қилади. Мусобақанинг ўзи “Екатеринбург-ЭКСПО” халқаро кўргазмалар залида ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019