Бўка тумани давлат солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди

10:51 25 Октябр 2018 Жамият
959 0

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига асосан Тошкент вилоятининг Бўка тумани давлат солиқ инспекциясига Имомов Шуҳратали Тайирович этиб раҳбар тайинланди.

Ш.Имомов 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Солиқ соҳасидаги меҳнат фаолиятини 1999 йилда Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат солиқ инспекциясининг Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаб, 2008 йилгача мазкур туман солиқ инспекциясида турли лавозимларда ишлаган.

2008 — 2012 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг Режим ва кадрлар билан ишлаш бош бошқармаси давлат солиқ хизмати органларида хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими тезкор ходими сифатида фаолият олиб борган.

2012 — 2016 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, 2016-2017 йилларда Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, 2017 йилдан янги лавозимга тайинлангунга қадар эса Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019