Бойсундаги 46-умумтаълим мактабининг эски корпуси фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ми?

16:04 12 Октябр 2019 Жамият
312 0

Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси жорий йилнинг 9 октябрь куни “Facebook” ижтимоий тармоғида Холмухаммад Тоғаймурод муаллифлигидаги “Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 46-умумтаълим мактабининг эски корпуси фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган” мавзусида чоп этилган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу мурожаат вилоят халқ таълими бошқармаси ва Бойсун тумани халқ таълими бўлими ходимлари томонидан тумандаги 46-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Бойсун туманидаги 46-сонли мактабининг ўқув биноси 180 ўринга мўлжалланганлиги, бугунги кунда ушбу мактабда 431 нафар ўқувчилар таҳсил олиб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, мақолада келтирилган фотосуратларда 46-сонли мактабнинг 120 ўринли 1973 йилда қурилган эски биноси акс эттирилган бўлиб, ушбу бино 2016 йилда вилоят ДАҚНИнинг 184 т/х-сонли хулосаси ва туман ҳокимлигининг 2016 йил 23 августдаги 67-Ф-сонли фармойишига асосан фойдаланишга яроқсиз деб топилиб ёпиб қўйилган.

Ўрганиш давомида, тумандаги 46-сонли мактабга яқин худудда жойлашган 200 ўринли Бойсун Транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи биноси Бойсун тумани халқ таълими бўлими ихтиёрига ўтказилиб, янги 62-сонли умумтаълим мактаби сифатида фаолияти йўлга қўйилганлиги, ушбу мактабда ҳозирда 131 нафар ўқувчи таълим тарбия олиб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек 46-сонли умумтаълим мактабида 62-сонли мактаб микроучасткаси ҳудудидан қатнаб ўқиётган ўқувчиларни мазкур мактабга қамраб олиш орқали 46-сонли мактаб навбатлилик коэффициентини меъёр даражасига келтириш имкони мавжудлиги ва ушбу мактабдаги, яроқсиз бинода дарс машғулотлари ташкил этишга ҳожат йўқлиги аниқланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019