Бойсунда «Камаз» 5 кишини босиб кетди

11:16 27 Август 2018 Жамият
414 0
Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 24 август куни Қизириқ туманида яшовчи Б.Ю.га тегишли «КАМАЗ-5410» русумли юк автомашинаси Бойсун тумани ҳудудидаги баландликда турган вақтида тўсатдан юриб кетиб, шу ерда бўлган О.Э., Ж.С., М.Ў., Н.А. ва Э.Э.ни босиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада улардан уч нафари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, яна икки нафари эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар