Бойсунда автоҳалокат натижасида 2 нафар вояга етмаган бола вафот этди

15:54 30 Май 2018 Жамият
452 0

29 май куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Термиз шаҳрида яшовчи А.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасини Бойсун тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган А.З. бошқарувидаги “LABO” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “LABO” автомашинаси ҳайдовчиси А.З. ва унинг йўловчилари Н.З. исмли аёл ҳамда унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 2 нафар вояга етмаган бола вафот этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар