Бойсун ва Қумқўрғон туманларига янги ҳокимлар тайинланди

10:59 20 Сентябр 2019 Жамият
136 0

Кеча Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Бойсун тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Жўраев Асқарали Чориевич Бойсун тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Жўраев Асқарали Чориевич 1972 йилнинг 17 мартида Денов туманида туғилган. 1994 йилда Наманган саноат-технология институти, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2016 йилда Сариосиё тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Шу куни Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Чориев Нормўмин Омонович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қумқўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача вилоят ҳокимининг  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Гаппаров Раҳматулло Бобохонович Қумқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Гаппаров Раҳматулло Бобохонович 1984 йилнинг 24 майида Қумқўрғон туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 2018 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Илҳом РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019