Бойсун туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби биносига бошқа ташкилотлар ноқонуний жойлаштирилганми? ХТВ ушбу ҳолатни ўрганиб чиқади

13:29 16 Август 2019 Жамият
69 0

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги “Тузбозор” маҳалласида яшовчи нафақадаги ўқитувчи Ҳаким Пўлатов мурожаатномасини ўз ваколати доирасида ўрганиб чиқади ва тегишли давлат органларига масалани ҳал этиш учун юборади. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳаким Пўлатов Facebook ижтимоий тармоғида мустақиллик йиллари давомида Бойсун туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби биносида бошқа ташкилотлар ноқонуний жойлаштирилганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам берилишини сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 февралдаги 122-сонли фармойишининг 1-бандида Республикада фаолият кўрсатаётган давлат таълим муассасаларининг, хусусан, мактабгача таълим, ўрта-таълим, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки, бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорисиз ташкилотларга бериш ёки таълим жараёнига тегишли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига кўра умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармоннинг 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлашлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ҳокимиятлардан қонунчилик нормаларини қатъий таминлашларини талаб қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019