“Бойсун барака чеварлари”да 150 нафар хотин-қиз ишли бўлди

16:10 28 Октябр 2019 Жамият
66 0

Бойсун туманида тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжаллаган “Бойсун барака чеварлари” корхонаси иш бошлади. Бойсун туманида яшовчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мажмуада 150 та янги иш ўрни яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳасан Тошхўжаев “Халқ сўзи“га хабар қилди.

Корхонанинг тақдимот маросими қишлоқ одамлари учун чинакам байрам тусини олди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят ва туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

Енгил конструкцияли қурилиш материалларидан фойдаланиб, 1 ой муддатда қуриб битказилган мажмуада кийиниш, ювиниш, дам олиш ва тиббиёт хоналари, ошхона каби зарур шароитлар муҳайё этилган. Энг муҳими, корхона Хитой, Туркия ва Японияда ишлаб чиқарилган энг замонавий тикув машинка ва дастгоҳлари билан жиҳозланган. Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш ишларига 1,7 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг 5 та муҳим ташаббуси ижроси, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур корхонада келгусида ишчилар сонини 300 нафарга етказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида, аввало, аҳоли зич яшайдиган, меҳнат ресурслари кўп ҳудудлар танлаб олиниб, узоқ қишлоқ аёлларининг бандлигини таъминлашга эришилмоқда. Мазкур мажмуаларда асосан трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, хорижга экспорт қилиш назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019