Бойлик, ишончлилик барқарорлик тимсоли

15:45 17 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
145 0

Пойтахтимизда акциядорлик тижорат Халқ банкининг янги логотипи ва корпоратив ранги янгиланиши – ребрендинг қилиниши юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Янги логотип Aмир Темур узугидан андоза олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, унда давлатнинг қудрати ва халқимиз ҳаётига хизмат қилишга интилиш бирлаштирилган. Логотипдаги олтин ранг бойлик ва ишончлиликни, яшил ранг эса банкнинг барқарорлиги ва шиддат билан ўсаётганини англатади.

Бугунги кунда Халк банки Ўзбекистон банк тизимининг муҳим бўғини ҳисобланиб, унинг таркибида 198 та филиал, 30 та мини-банк ва 900 га яқин жамғарма ва махсус кассалар фаолият кўрсатмоқда.

Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга янада сифатлироқ хизмат кўрсатиш мақсадида микроқарз, юқори фоизли омонатлар, нафақа-овердрафти, кобрендинг, кобейжинг ва кредит карталари каби бир қатор янги маҳсулотларни жорий этмоқда.

Банк бугунги кунда 16 миллиондан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудлари аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида кечаю кундуз хизмат кўрсатиш марказлари барпо этилмоқда, пластик карталарга масофадан туриб хизмат кўрсатиш учун айни пайтда 500 дан ортиқ банкомат ва инфокиосклар фаолият юритмоқда. Банк томонидан йил охирига қадар яна 1000 га яқин банкоматлар олиб келиниши режалаштирилган.

Шунингдек, “XALQ MOBILE” мобил иловаси жисмоний шахсларга банк офисларига ташриф буюрмасдан масофадан туриб турли банк амалиётларини амалга ошириш имкониятини бермоқда.

Бундан ташқари, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ҳамда уларни оптималлаштириш мақсадида 300 дан ортиқ “Банк хизматлари офислари” очилиши режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019