Боғотда янги нодавлат болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

14:55 04 Июль 2019 Жамият
398 0

Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги“Ашхобод” маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларини тубдан ислоҳ қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги муассасалар ташкил этиш ва болалар қамровини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар келтираётгани таъкидланди.

Янги муассасада таълим-тарбия жараёнига замонавий дастур ва технологияларни татбиқ этиш, бешта муҳим ташаббус доирасида болажонларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган.

Боғот туманида боғча ёшидаги болалар сони 12 минг 881 нафар бўлиб, бугунги кунда уларнинг 35 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Йил якунигача 5 та давлат, 10 та давлат-хусусий шериклик асосидаги ва 27 та оилавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилиб, яна 2475 нафар ўғил-қизлар таълим муассасаларига жалб этилади.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019