БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)га янги бош директор  сайланди

01:47 24 Июнь 2019 Жамият
228 0

Хитой вакили Цюй Дунъюй БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг янги бош директори этиб сайланди. ФАОнинг Бош қароргоҳида ўтказилган навбатдаги сайловда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматидан хабар қилишича, аввал Хитойнинг қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган Цюй Дунъюй биринчи турда яширин овоз бериш йўли билан сайланиб, 191 овоздан 108 овоз олишга эришди. 

ФАОнинг янги бош директори Цюй Дунъюй 2011 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган бразилиялик Хосе Гразиано да Силванинг ўрнини эгаллайди. У шу йилнинг 1 августидан ўз вазифасини бажаришга киришади. 

ФАО нинг 1945 йилда ташкил этилганидан шу вақтга қадар унинг бош директорлари Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари (икки марта), Ҳиндистон, Нидерландия, Ливан, Сенегал ва Бразилиядан сайланган. 

Ўзбекистон ФАОга 2001 йилда аъзо бўлган. 2014 йилда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилиши ва шериклик тўғрисидаги янги келишув имзоланиши билан мазкур ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019