БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун ҳозир қаерда?

18:20 09 Апрель 2018 Дунё
624 0
Фото: rusvesna.su

БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун ҳар йили Хитойнинг Хайнань ороли Боао шаҳрида бўлиб ўтадиган Боао Осиё иқтисодий форуми директорлар кенгаши раиси этиб сайланди. Бу йилги анжуман кеча бошланди ва 11 апрелгача давом этади.

Директорлар кенгашига, шунингдек, 19 киши, жумладан, Россиянинг собиқ бош вазири, айни пайтда “Газпром” компанияси директорлар кенгаши раиси Виктор Зубков киритилди.

Бу йилги форум 10 апрель куни очилади. Унда ХХР раиси Си Цзиньпин, БМТ Бош котиби Антониу Гуттереш ва ХВЖ ижрочи директори Кристин Лагард сўзга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Боао мезбонлик қиладиган анънавий Осиё Форумига 2001 йилда асос солинган. Унинг вазифаси Осиё мамлакатлари ўртасида мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни ривожлантириш, дунёнинг бошқа минтақалари билан мулоқот ва иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш, расмий шахслар, ишбилармонлар, мутахассислар ва олимлар ўртасида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа масалалар бўйича мулоқотни йўлга қўйишда платформа яратишдан иборат.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар