БМТ: Қамоқхонада аёллар сони кўпаймоқда

13:45 18 Июль 2020 Дунё
468 0

Дунёдаги маҳбусларнинг 7 фоизини аёллар ташкил этади. Аммо уларнинг сони қамоқдаги эркакларникига нисбатан тезроқ ўсмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идорасининг дала операциялари ва техник ҳамкорлик бўлими директори Жоржет Ганён маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, қамоқхонадаги аёллар сонининг кўпайиши жиноятчиликнинг кўпайиши билан эмас, балки «баъзи давлатлар ҳокимият идораларининг нотўғри сиёсий қарорлари» билан боғлиқ.

Яна бир муҳим масала - бу қамоқхоналарнинг тўлиб-тошиши. Камида 114 мамлакатда маҳбуслар сони расмий имкониятлардан ошиб кетади ва 92 мамлакатда қамоқхоналар 100 дан 200 фоизгача тўлган.

Дунёда 714 мингга яқин аёллар ва қизлар қамоқда ўтирибди. 2000 йилдан бери қамоқдаги аёллар ва қизлар сони 53 фоизга, эркаклар сони эса 20 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?