БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг 32-ҳудудий конференцияси Ўзбекистонда ўтказилади

01:51 24 Июнь 2019 Жамият
342 0

23 июнь куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) 41-сессияси олдидан бўлиб ўтган учрашувларда ташкилотнинг Европа учун 32-ҳудудий конференцияси Ўзбекистонда ўтказилишига доир ташаббус ФАО ҳамда 51 та Европа ва Осиё мамлакатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлари томонидан қўллаб-қувватланди. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур конференция 2020 йилнинг 5-7 май кунлари Ўзбекистонда, Марказий Осиё давлатларида орасида илк маротаба ўтказилади.

ФАОнинг стратегик мақсадлари очликка қарши кураш, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчиликнинг ҳосилдорлик ва барқарорлигини ошириш, қишлоқ ҳудудларида қашшоқликни камайтиришга ҳисса қўшишдир. 

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация турли мамлакатлар, жумладан, Хитой, Миср, Корея, Украина, Қозоғистон, АҚШ, Чили сингари мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқа расмий доира вакиллари  билан музокаралар олиб бормоқда. 

Конференция доирасидаги учрашувларда ФАОнинг Ўзбекистондаги янги лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019