БМТ: Ўзбекистон мева-сабзавот етиштиришда Польшага жиддий рақобатчи бўлиши мумкин

19:13 05 Июль 2018 Иқтисодиёт
782 0
Фото: Sputnik

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО) инвестиция бўлими иқтисодчиси Андрей Ярмак мева ва сабзавот ишлаб чиқариш бобидаги Шарқий Европа мамлакатларининг асосий рақобатчилари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Молдова, Украина ва Ўзбекистон – Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган мева ва сабзавот етиштириб берувчиларидир. Ўзбекистон узоқда жойлашган бўлса-да, у бир қатор жабҳаларда Польшага жиддий хавотир солиши мумкин, сабаби бир неча йил ўтиб у кўплаб гилос ва музлатилган сабзавотларни экспорт қилишни бошлайди. У, шунингдек, Шарқий Россияни арзон олмалар билан таъминлайди ва бу Европадан келадиган олмаларга бўлган талабга таъсир кўрсатади”, - дейди эксперт Польшанинг sadyogrody.pl порталига берган интервьюсида.

Шунингдек, Ярмакнинг фикрича Россия, хусусан, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда сабзавот(пиёз, сабзи, қизил лавлаги ва картошка) етиштиришда Польшага рақобатчига айланиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019