БМТ: “Ўзбекистон аҳолиси 2058 йилга бориб қарийб 50 миллионга етиши кутиляпти”

13:28 19 Июнь 2019 Жамият
303 0

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

Ўзбекистон аҳолиси 2058 йилга бориб салкам 50 миллион кишига етади. Бу ҳақда БМТ томонидан тақдим этилган демографияга оид маърузада маълум қилинди.

Некбин прогнозга кўра, 2057-2058 йилларда Ўзбекистонда қарийб 50 млн. инсон яшайди, 2100 йилга келиб уларнинг сони 65 млн. нафарга етиши мумкин.

Таҳлилчилар воқеалар ноқулай ривожланиши шароитида Ўзбекистон аҳолиси сони XXI асрнинг ўрталарига келиб энг юқори нуқтаси(39 млн.)га етиб, сўнгра ушбу кўрсаткич пасайиб боришини билдиришган. Юз йилликнинг сўнгида Ўзбекистонда ҳатто ҳозиргидагига нисбатан 7 млн. кам инсон яшайди. 2050 йилга бориб аҳолининг ўртача сони 43 млн., аср охирига бориб 35-37 млн. кишига тушиб қолади. Бу каби демографик тенденциялар қўшни Тожикистонда ҳам кузатиляпти. Маърузага кўра, пессимистик нисбатда юз йилликнинг сўнгида ушбу давлат аҳолиси бугунгидагига нисбатан икки баробар кўпаяди, энг оптимистик прогнозлар бўйича эса 2100 йилга келиб ҳатто 51 млн.га етиши мумкин.

БМТ тахминларига кўра, яқин 30 йилда сайёрамиз аҳолиси 2 млрд. инсонга кўпаяди ва 2050 йилга келиб дунё нуфуси 9,7 млрд.га етади. Яқин ўттиз йилликда бу борадаги ўсишнинг 50 фоизи жаҳондаги тўққизта давлат — Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Танзания, Индонезия, Миср ва АҚШ ҳиссасига тўғри келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019